Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"
29 июл 00:27
Янгиликлар
Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"
- Ўзбек футболига 10 йил хизмат қилган, футболимизга 10 йил раҳбарлик қилган Мираброр Зуфарович Усмонов хотирасига бағишланган мусобақалар ҳар йили ўтказилмоқда. Шундай турнирлар орқали ўзбек футболига ўз ҳиссасини қўшган Мираброр Зуафарович Усмоновни эслаб туриш яхши қадрият деб биламиз. Саудия Арабистони ва Япония билан шундай мусобақа ташкил қилиш ёшларимизга яхши тажриба беради деб ўйлайман. Стадионга келган мухлислар ҳам ўйиндан завқланишди.
- Ўзбек халқини қизиқтираётган жуда муҳим савол бор. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ олдидан қайси жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади?
- Сентябрда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида мусобақа ташкил қиламиз. Бу турнир ЖЧ учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Кейинги баҳсларни эълон қилишга бироз эрта. Бир тўхтамга келганимиздан сўнг бу ҳақида маълумот берамиз.
- Европа ва Америка жамоалари билан музокаралар ўтказиляпти, шундайми?
- Бор, бизни халқаро ўйинлар кутиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар