UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

АГМК матбуот анжуманига таклиф этади Янгиликлар

АГМК матбуот анжуманига таклиф этади

12 февраль куни АГМК Осиё чемпионлар лигаси ўтиш босқичида майдонга тушади.

Бугун, 10 февраль куни 01:45да АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби “Истиқлол” (Душанбе) жамоаси Истанбул - Тошкент йўналиши орқали юртимизга етиб келди. 12 февраль куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичида ўйнадиган АГМК ва “Истиқлол” клубларининг ўйиндан аввалги машғулотлари ҳамда матбуот анжумани вақти аниқ бўлди. 

Бугун ҳар икки жамоанинг машғулоти Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. АГМК ўз машғулотини 11:00да бошлайди. Меҳмон жамоа машғулоти 16:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ. 

Эртага иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Тошкент шаҳридаги “Lotte” меҳмонхонасининг “Регистон” залида бўлиб ўтади. Матбуот анжуманида дастлаб 11:30да “Истиқлол” бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этса, 12:00дан бошлаб АГМК устози Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтаради. 

11 февраль кунги машғулотлар Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида бўлиб ўтади. 11:00да АГМК ва 16:00да “Истиқлол” ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ. 

Эслатиб ўтамиз, АГМК ва "Истиқлол" ўртасидаги ОЧЛ баҳси 12 февраль куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув 16:00да бошланади. 

(Эртанги матбуот анжуманидан кейин рўйхатдан ўтган ОАВ вакилларига ОЧЛ аккредитация карточкалари тарқатилади)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика