Рамос "Реал"да қолишга тайёр
14 фев 2021 13:58
Янгиликлар
Рамос "Реал"да қолишга тайёр
"Реал" ва Серхио Рамос ўртасида шартномани узайтириш борасидаги музокаралар давом этмоқда.
"АВС" хабарига кўра, футболчи ушбу ҳафтада бир неча марта клуб вакиллари билан учрашган ва клуб президенти Флорентино Пересга жамоада қолишга тайёрлигини айтган. Аммо ҳозирда томонлар якуний қарорга келмаган.
Ёзилишича, "Реал" Рамосга 2 йиллик шартнома таклиф қилган ва унда футболчининг маоши 10 фоизга пасайтириб кўрсатилган. Унинг амалдаги келишуви ушбу ёзда якунига етади.
Айни дамда Рамос тиззасидан операция қилингани сабабли тикланиш даврини ўтказмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар