Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди
24 янв 17:21
Янгиликлар
Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди
"Реал Мадрид"нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа Хаби Алонсо даврида амал қилган машғулотлар тартибига ўзгартириш киритишга қарор қилди.
Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.
Эндиликда "қироллик клуби" аъзолари Чемпионлар Лигасининг сафар ўйинларидан олдинги сўнгги машғулотни рақиб мамлакати ҳудудида ўтказишади. Ушбу янги тартиб зудлик билан амалиётга татбиқ этилади.
Сешанба куни, 27 январь тонгида мадридликлар ЕЧЛ 8-тури доирасидаги "Бенфика"га қарши баҳс учун Лиссабонга учиб кетишади ва куннинг иккинчи ярмида "Да Луш" стадионида чигал ёзди машғулотларини ўтказишади. Қайд этиш жоизки, собиқ мураббий Хаби Алонсо ўйинолди машғулотларини Мадридда ўтказишни маъқул кўрар ва рақиб стадионидаги иштирокни чеклар эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар