

Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
"Учрашув якунланиб, ҳакамлар бригадаси кийиниш хонасида бўлган пайтда "Барселона" президенти Жоан Лапорта хонага кириб, ўйин давомидаги айрим вазиятларга ойдинлик киритишни қайта-қайта сўради. Шу муносабат билан ундан ҳакамлар хонасидан кетиши сўралди, бошқа ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмади", – дейилади рефери Хосе Мария Санчес Мартинес ҳисоботида.
Манбага кўра, Лапорта 75-дақиқада ҳужумчи Роберт Левандовски йиқилганидан сўнг пенальти белгиланмагани, шунингдек, 90-дақиқада Эрик Гарсия Родригога нисбатан қўполлик ишлатилгач, 11 метрлик қоидабузарлик туфайли пенальти белгиланганидан норози бўлган.
"Барселона" 9 ўйинда 22 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда, каталонияликлар Ла Лиганинг жорий мавсумида илк мағлубиятини қабул қилиб олишди.



