Лапорта "Реал" билан ўйиндан сўнг ҳакамлар хонасига кириб, баъзи ҳолатларга ойдинлик киритишни талаб қилди

Sherzod Nurmatov
17 окт 2022, 15:01
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ла Лига 9-тури доирасидаги "Реал"га қарши учрашувдан (1:3) сўнг ҳакамлар хонасига кирди.

Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.

"Учрашув якунланиб, ҳакамлар бригадаси кийиниш хонасида бўлган пайтда "Барселона" президенти Жоан Лапорта хонага кириб, ўйин давомидаги айрим вазиятларга ойдинлик киритишни қайта-қайта сўради. Шу муносабат билан ундан ҳакамлар хонасидан кетиши сўралди, бошқа ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмади", – дейилади рефери Хосе Мария Санчес Мартинес ҳисоботида.

Манбага кўра, Лапорта 75-дақиқада ҳужумчи Роберт Левандовски йиқилганидан сўнг пенальти белгиланмагани, шунингдек, 90-дақиқада Эрик Гарсия Родригога нисбатан қўполлик ишлатилгач, 11 метрлик қоидабузарлик туфайли пенальти белгиланганидан норози бўлган.

"Барселона" 9 ўйинда 22 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда, каталонияликлар Ла Лиганинг жорий мавсумида илк мағлубиятини қабул қилиб олишди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca