

"Грэм Поттер ўз ишини қойилмақом тарзда бажармоқда. У доим бизга нима ёқиши ёки ёқмаслиги билан қизиқмоқда. Жамоада янги талаблар бор. Биздан нима хоҳлашаётганини билиш ва бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. "Зальцбург" – жуда тажовузкор жамоа, улар тез-тез тезкор ҳужумга ўтишади. Бу ўйинга яхши тайёрланишимиз лозим. Бу – Чемпионлар Лигаси. Унда ўткинчи ўйинлар бўлмайди", – деди Жоржиньо УЕФА расмий сайтига.




