Италияда янги мавсумдан видеотакрорлардан фойдаланиш бошланади

Narzulla Saydullayev
11 июн 2017, 09:22
Италия футбол Федерацияси раҳбари Карло Тавеккио 2017/18 йилги мавсумдан бошлаб А серия ўйинларида видеотакрорлар қўлланилади.

«Баҳсли вазиятларни ҳал қилиш учун алоҳида хона бўлади, учрашувларни камида 8тадан телекамера тасвирга тушуради. А Серия харажатлар учун 2 миллион еврони ўз бўйнига олади.

ФИФА ҳали якуний розиликни юбормади, аммо барчаси янги мавсумдан видеотакрорлар қўлланилишига қараб кетмоқда», — дейди Тавеккио.

Ўтган йилдан бошлаб Италия А сериясида голни аниқлаш тизими қўлланилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net