

Буэнос-Айресдаги "Бомбонера" стадионида ўтган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ғолиблар сафида голга уругвайликлар ярим ҳимоячиси Максимилиано Хавьер Араухо Вильчес муаллифлик қилди. Яна бир гол Аргентина терма жамоаси футболчиси Леонардо Балердининг автоголи сифатида қайд этилди. Аргентиналикларнинг ўйиндаги ягона тўпини Хулиан Альварес киритди.



