Тьяго Алькантара: "VARга бутунлай қаршиман"

Mirjalol Normatov
19 июл 2019
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара видеотакрорлар тизими ҳақида гапирди.

"VAR тизимига бутунлай қаршиман. Мен футболдаги романтикман ва менга жилокорлик ёқади. Бусиз ҳеч қачон йиллар давомида тилдан тушмайдиган афсонавий эпизодлар бўлмайди. VAR футболдаги адолатни қайтараётгани рост, бироқ у ўйин рухини тушириб юбормоқда.

Футбол ўз жозибасини йўқотмоқда. Ҳар доим тоза гол урсам ҳам аввалига ҳакамнинг қўлига қарайман. У голни ҳисоблагунча эса хурсандчиликни ҳам қилиб бўлмайди", - деди Тьяго.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal