ФОТО. Стротман “Рома” билан шартномасини 2022-йилгача узайтирди

Aslanov Jasurbek
29 май 2017, 23:45
“Рома” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кевин Стротман билан шартномани узайтирганини маълум қилди.

Голландиялик 27 ёшли футболчи билан янги келишув 2022-йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади.

Маълумот учун, Стротман “Рома”га 2013-йили Голландиянинг “ПСВ Эйндховен” клубидан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида Рим клуби либосида 86 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол киритди. 2014-йилда тиззасидан жароҳат олиб, 2 йилни майдон ташқарисида ўтказиб юборган эди. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф