

«Биз доим ўйнашни истаймиз, 15 кун футболсиз бу жуда кўп. Аммо қарор қабул қилинган ва олдинга интилишда давом этамиз.
Иккита ўйинимиз қолдирилган, нима бўлишини билмайман. «Сельта»га қарши ўйин қачон бўлишини билмайман. Навас — ажойиб дарвозабон. Жамоамда 24 нафар футболчи бор ва трансфер миш-мишларни изоҳламайман.
Модрич ва Карвахаль «Осасуна» билан ўйин қайдномасида бўлишади», — дейди Зидан.




