UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9

Зейтуллаев: "Ювентус"нинг қизиқиши - бу Шомуродовнинг меҳнати" Янгиликлар

Зейтуллаев: "Ювентус"нинг қизиқиши - бу Шомуродовнинг меҳнати"

"Ювентус" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев "Женоа" форварди Элдор Шомуродовнинг Турин клубига эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

"Жуда хурсанд бўлдим [бу хабардан], сабаби бу Ўзбекистон учун муҳимдир. Бизнинг футболчиларга жаҳон даражасидаги топ-клублар қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар ҳар куни чиқавермайди.

Ватандошим ва умуман чет эллик футболчи учун Италия чемпионатига келиш ва ўрнашиб олиш қанчалик қийинлигини тасаввур қиламан.

Элдорга ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ҳар машғулот ва ҳар ўйинда ўзини кўрсатишини тилайман. Худога шукур, у ҳозир бунинг уддасидан чиқмоқда - у сўнгги ўйинларда жуда яхши кўринмоқда: яхши жисмоний ҳолат ва психологик форма йиғиб олди, унга яхши муносабатда бўлишмоқда.

Мен эксперт ҳам, инсайдер ҳам эмасман, аммо ўзимнинг тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Ювентус" ҳақидаги хабар чиқдими, демак қандайдир қизиқиш бўлган, сабаби жамоа Моратага ўринбосар изламоқда.

Элдор - жуда истеъдодли футболчи, у ҳозирги даражани кўрсатишда давом этса, унда барча имкониятлар бўлади.

Ҳозир "Женоа"га ўрнашиб олиш ва яхши футболни кўрсатиш муҳим - худо хоҳласа "Лацио", "Милан", "Интер" ёки "Ювентус" варианлари пайдо бўлади.

Менинг шахсий фикрим - грандлар қизиқаётгани аввало Элдорнинг хизматлари. Сенда энг яхши агентлар бўлиши мумкин, аммо сен футбол ўйнашни билмасанг, бу сенга ёрдам бермайди - агентлар ўрнингга майдонга тушишмайди", - дейди Зейтуллаев.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика