"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда
30 июн 19:21
Янгиликлар
"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда
"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович аллақачон нарсаларини йиғиштириб бўлган ва таклифларни кутмоқда.
Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмас – харидор топишгина қолади. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, "бьянконери" раҳбарияти сербиялик учун 20 млн евро сўраяпти. Футболчи Туркия ва Саудия Арабистони клубларига ўтиш имкониятини рад этди. Асосий муаммо Влаховичнинг маоши: ҳозирда форвард йилига 12 млн евро маош олади, унинг талабларини бажаришга тайёр бўлганлар кўп эмас. Афтидан, вазият август охиригача ойдинлашмайди – худди ўтган йили Федерико Кьеза билан бўлгани каби.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчининг "Ювентус" билан амалдаги келишуви 1 йилдан кейин тугайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар