Юрген Клопп: "Алиссон қачон қайтишини билмаймиз, Кейта "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг машғулотларни бошлайди"
13 сен 2019 19:45
Янгиликлар
Юрген Клопп: "Алиссон қачон қайтишини билмаймиз, Кейта "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг машғулотларни бошлайди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жароҳат олган Кейта ва Алиссонларнинг ҳолати ҳақида айтиб ўтди.
"Бу кулгули, аммо Алиссон билан бирга тушлик қилдик. У жуда яхши кўринмоқда ва тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Аммо, ҳозир унга юкламалар бериш таъқиқланган. Албатта, айни пайтда у аввалгидан анча яхши, шунга қарамай Алиссон қачон сафга қайтишини билмаймиз.
Биз миллий терма жамоалар ўйинидаги қисқа танаффусдан сўнг унинг жароҳатидан фориғ бўлишини кутгандик, бироқ ҳозир билмаймиз. Айтиб ўтканимдек, ҳеч қандай босим ва юклама мумкин эмас. Наби Беккерга нисбатан тикланиб улгуришга жуда яқин. Ўйлашимча, Неаполда ўтказиладиган ўйиндан қайтганимиздан кейин Кейта машҳулотларга киришади, деб ўйлайман", – дейди Клопп.
Наби Кейта даволанишни давом эттиряпти. Алиссон УЕФА Суперкубогидан сўнг оёғининг тўпиқ қисмидан шикастланганди.
Фикрлар