UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  5 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  3 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинга кириша олмадик. Қийин ўйин бўлишини ҳам билар эдик ва бунга тайёр эдик. Йигитларга раҳмат. Бугун охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик," - деди Камолиддин Тожиев баҳс якунлангач.


- Бугун асосий таркибда бир нечта ўзгаришлар бўлди. Ушбу ротациялар қанчалик ўзини оқлади? Ўзингиз ҳам жамоа биринчи бўлимда қийналганини айтдингиз...

- Ундан олдинги турларда қийин ўйинлар ўтказдик. Шу сабабли футболчиларга дам олиш учун имконият бердик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз қовушмади, аммо иккинчи таймда ўйинимиз яхшиланди ва захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинга киришиб кета олишди.


- Риаскос бугун қайдномада йўқ эди. Алижонов ҳам захирада қолди. Демак, ушбу икки футболчига дам берилган, тўғрими?

- Риаскос жароҳатда. Алижоновга дам бердик, у барча ўйинларда ҳаракат қилди ва терма жамоа сафида ҳам ўйнади.


- "Пахтакор"нинг кейинги учрашуви "Бухоро"га қарши. Икки жамоа ҳам Кубок финалида иштирок этади. Кейинги учрашувда икки жамоа ҳам имкон қадар бор "карталар"ни яширишга ҳаракат қиладими?

- "Карта"ни очмасликнинг иложи йўқ. Ҳар бир жамоа бўлажак рақибининг олдинги ўйинларини кўради ва кузатади. Биз 24-тур баҳсига одатдагидек тайёргарлик кўрамиз.


- Биринчи даврадаги икки жамоалар тўқнашувида "Пахтакор" мағлуб бўлган эди ва шундан сўнг Педру Морейра истеъфога чиқарилган эди. Ўша баҳсдан сўнг сиз яна жамоага қайтарилдингиз. Ҳозир эса орадан бир неча ой вақт ўтди. Ушбу вақт ичида "Пахтакор"да қандай ўзгаришлар бўлди деб ўйлайсиз? Жамоа ўйинида ўсиш кузатилдими?

- Мен жамоада йўқ вақтим нималар рўй берганини билмайман. Мен келганимдан сўнг биз бир оила бўлиб бирлашдик. Охиригача курашяпмиз.

Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика