Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба

Khoja
27 сен 2025
Жаҳон чемпионати чемпиони Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаcига мураббийлик қилиш имкониятидан бош тортди, дея хабар беради вазиятдан хабардор манба.

Маълумотларга кўра, Каннаваро жорий мавсумда ҳозирги мураббийлардан бири ишдан бўшатилса, Италия клубида иш топишга умид қилмоқда.

Фабио Каннаваро футболдаги фаолиятини якунлагач, Яқин Шарқ ва Хитой клубларини бошқарган. 2019 йилда у Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. 2022 йилдан 2023 йилгача Каннаваро Италиянинг "Беневенто" клуби бош мураббийи бўлган. 2024 йилнинг апрелида у «Удинезе» (Италия) клубини қабул қилиб олди. Ўша йилнинг декабрь ойида Каннаваро Хорватиянинг "Динамо Загреб" клубини бошқарган.


KhojaМуаллиф
Манба: www.sportsdaily.ru