UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  0 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  3 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  1 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  8 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  4 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  1 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  3 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  1 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  14 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  22 16:28"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди  33 16:03Эшитдик-да! "Бунёдкор"да ўзгаришлар: Мурод Алиев лавозимини тарк этди  2

Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди Янгиликлар

Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди

Суперлига 23-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

Суперлига

23-тур

"Пахтакор" – "Сурхон" 1:0 

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Жамшидбек Бакиров, Абдулҳамид Абдураимов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Ришат Нугманов

Комиссар: Владимир Назаровэ

Гол: Игорь Сергеев 90, (1:0)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов,46) 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов (10.Азизбек Турғунбоев, 84), 17.Достон Ҳамдамов, 18.Бобир Абдихолиқов (11.Игорь Сергеев,69), 21.Башар Ресан ( 15.Ҳожимат Эркинов,72), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 50.Фламарион ( 27.Сардор Собирхўжаев, 46), 77.Дилшод Саитов.

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов,  20.Дилшод Абдуллаев,

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Беҳруз Каримов ( 22.Жавоҳир Жўраев, 86), 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамолдин Ходжаниязов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов ( 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов,86), 10.Рустам Турдимуродов, 18.Нодир Абдихолиқов (15.Диёр Рамазонов,70), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (20.Сардор Маҳмудов, 70)

Захира: 86.Даврон Мерганов, 9.Муҳсин Бозоров, 14.Сарвар Абдуҳамидов,  23.Камрон Юсупов, 26.Беҳруз Шукуруллаев.

Огоҳлантириш: Нодирхон Неъматхонов ("Сурхон") 59, Рустам Турдимуродов ("Сурхон") 64


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. Учрашув якунланди.

90+3. Гол бекор қилинди, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

90+2. ГОЛ. Хожимат Эркинов "Пахтакор"нинг ўйиндаги иккинчи голини урди. ВАР вазиятни кўрмоқда. Гол бекор қилиниши ёки инобатга олиниши мумкин.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГОЛ. Ниҳоят ўша гол урилди. Игорь Сергеев жамоадошининг ажойиб узатмасини гол билан якунлади. 

86. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Беҳруз Каримов ўрнига Жавоҳир Жўраев, Достон Турсунов ўрнига Муҳаммадали Абдураҳмонов тушди.

84. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Иброҳим Ибрагимовнинг ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди.

82. Яна "Пахтакор"дан ҳужум. Сергеевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

80. "Сурхон" посбони Дилшод Йўлдошев "Пахтакор"нинг кетма кет ҳужумларини бартараф этди.

72. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Башар Ресан ўрнига Хожимат Эркинов тушди.

70. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Нодирбек Абдихолиқов ўрнига Диёр Рамазонов, Суннатилла Поёнов ўрнига Сардор Маҳмудов тушди.

69. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Бобир Абдихолиқов ўрнига Игорь Сергеев тушди.

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. Рустам Турдимуродов ҳам огоҳлантирилди.

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Нодирхон Неъматхонов рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

58. "Пахтакор"нинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.

50. ЗАРБА. Асилбек Жумаевнинг кучли зарбаси устунга тегди.

46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Заид Таҳсин ўрнига Муҳаммадрасул Абдумажидов, Фламарион ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+10. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди. ВАРга кетган вақт қоплаб берилди.

41. Фламарионнинг пасидан сўнг Ҳамдамов зарба йўллади. Ноаниқ.

33. ЗАРБА. Фламарионнинг жарима майдончаси ичига кириб йўллаган зарбасини термизликлар посбони Дилшод Йўлдошев қайтарди.

28. ВАР вазиятни кўриб пенальти йўқлигини ва "Сурхон" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини айтди. Ўйин давом этади.

22. ПЕНАЛЬТИ. "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди Таҳсин Турсуновга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. ВАР вазиятни кўрмоқда

18. "Пахтакор"нинг ҳужумлари кескин тус олмаяпти. "Сурхон" яхши ҳимояланмоқда.

15. Турдимуродовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

13. Рустам Турдимуродов "Пахтакор" жарима майдончаси ичида хавфли вазият яратишга уриниб кўрди. Лекин ҳимоячилар таъқибидан қочиб кета олмади.

8. "Пахтакор"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини "Сурхон" ҳимоячилари қайтариб юборди. 

2. Жамоалар илк дақиқалардан бир-бирларига муросасиз ўйин таклиф қилмоқда. 

- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди.  

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика