UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди

Теглар :  Шўртан"Динамо"
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Динамо" – "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" – "Шўртан" 2:0
29 сентябрь 2025 йил. "Динамо" стадиони. 19:00.
Ҳакамлар:
Хушнуд Суюнбоев, Шавкат Раҳматов, Маҳмуд Турдиев, Диас Галеев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR: Никита Мустафин
AVAR: Адҳам Рихсибоев
Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Голлар: Анвар Ҳожимирзаев 14, - 1:0 (Жаҳонгир Абдусаломов). Беҳруз Облақулов 90+3, - 2:0.

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Журани Феррейра, 8.Санжар Қодирқулов (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (14.Баҳодир Насимов, 85), 16.Ричард Фрайдей (23.Беҳрузбек Облақулов, 46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Хислат Ҳалилов, 73), 55.Дмитрий Плетнёв (88.Марко Станоевич, 73), 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.
Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 4.Акбар Абдирасулов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, .

"Шўртан": 1.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 6.Одилбек Абдумажидов, 9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 10.Темур Мамасидиқов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 22.Сардор Саъдуллаев, 24.Дониёр Нарзуллаев (8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 67), 33.Бекжон Раҳматов (27.Чориёр Турсунқулов, 67), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 70.Миржалол Жумаев, 76.Исломжон Кенжабоев.
Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 11.Жасурбек Ҳакимов, 15.Жўрабек Маннонов, 45.Ғанишер Қодиров, 88.Диёрбек Асомиддинов, 99.Сардорбек Саидов. 

Огоҳлантиришлар: Чориёр Турсунқулов 76. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Динамо" - "Шўртан" 2:0

90+3. ГОЛ! Беҳрузбек Облақулов ҳимоядан оширилган тўпни эгаллаб олиб жарима майдонига кириб гол урди - 2:0. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Насимов ўйинга фаол қўшилди ва Облоқуловни қулай вазиятга чиқарди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди

85. Ўзгариш. "Динамо". Ҳожимирзаев ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди!

82. ЗАРБААААА! Станоевичнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди!

81. ЗАРБААА! Ҳожимирзаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

77. Зарбалар! Дастлаб Халиловнинг, кейин Ўрмонжоновнинг зарбаси хавфли чиқди

76. Огоҳлантириш. "Шўртан". Чориёр Турсунқулов

73. Ўзгаришлар. "Динамо". Абдусаломов ўрнига Хислат Халилов, Плетнёв ўрнига Марко Станоевич майдонга тушди

69. Хавфли вазият! Ҳожимирзаев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади, Эшбўтаев тўпни қайтарди 

68.  Ғузорликларнинг жарима тўпидан етказган узатмасини Ратиньо қайтариб қолди

67. Ўзгаришлар. "Шўртан". Нарзуллаев ва Раҳматов ўрнига Турдиалиев ва Турсунқулов тушди

60. "Шўртан" кетма кет бурчак тўпини амалга оширди, самарасиз 

57. УХХХ! Жаҳонгир Абдусаломовнинг зарбаси дарвоза устунига тегди!

56. ЗАРБАА! Плетнёвдан чамаси 20 метрдан зарба, аммо Эшбўтаев бартараф этди

50. Хавфли вазият! Холдорхонов ҳужумга ўтди, тўпни Маҳмуд Маҳамаджонов ундан олиб қўйди! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Динамо". Санжар Қодирқулов ўрнига Ойбек Ўрмонжонов, Ричард Фрайдей ўрнига Беҳрузбек Облоқулов майдонга тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

40. "Динамо" катта ташаббусга эга бўлмоқда

33. ЗАРБА! Санжар Қодирқулов яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба йўллади, Эшбўтаев жамоасини яна қутқариб қолди.

29. Хавфли вазият! Фрайдей деярли яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади, Эшбўтаев жамоасини иккинчи голдан қутқариб қолди

22. Хавфли вазият! Холдорхонов бирга бир вазиятдан фойдалана олмади! 

20. Футболчилар куни кеча оиласида қиз фарзанд туғилган Санжар Қодирқуловни шу тариқа табриклашди

19. УХХ! Анваржонда иккинчи голли имконият...! Унинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди...

14. ГОЛ! 1:0. Абдусаломовнинг тўп узатишидан кейин Ҳожимирзаев гол урди - 1:0.

9. ЗАРБАААА! Ҳожимирзаевнинг зарбаси бу сафар дарвоза устунига тегди!

6.Самарқандлик мухлислар стадионда «Насаф», «Насаф» дея ҳайқириб, Ўзбекистон шарафини Осиё майдонларида ҳимоя қилаётган қўшни Қашқадарё жамоасини қўллаб-қувватлашмоқда!

5.Дастлабки хавфли ҳужум! Анваржоннинг узатмасидан кейин Плетнёв йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегди!

4. Учрашув икки жамоанинг ҳужумкорлиги билан бошланди. Рақибнинг дастлабки зарбасини Ўрозов қайтариб қолди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика