ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда
29 сен 2025 18:34
Янгиликлар
ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) келаси мавсумда пенальти ижро этиш масаласида қоидаларни ўзгартирмоқчи.
Бу ҳақда "Bild" маълум қилди.
Манбага кўра, жамоанинг пенальтини тепган ўйинчилари, агар зарбани дарвозабон қайтарса, уни якунлашига рухсат берилмайди. Янги қоидаларга кўра, агар дарвозабон пенальтини қайтарган тақдирда, тўпни эркин зарба орқали ўйинга киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Тўп тўсинга ёки устунга тегиб қайтган вазиятларда нима қилиниши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ўзгартириш кучга кириши учун Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) йиғилишида тасдиқланиши керак. Қабул қилинса, у турли турнирларда синовдан ўтказилади. У 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради.
ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Мусобақада 48 та жамоа иштирок этади. Манбага кўра, ушбу турнирда қоида қўлланмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар