UZ

Яхши хабар. “Аякс” собиқ ўйинчиси 2 йилу 8 ойдан сўнг комадан чиқди Янгиликлар

Яхши хабар. “Аякс” собиқ ўйинчиси 2 йилу 8 ойдан сўнг комадан чиқди

Абдулҳақ Нури ҳаётга қайтди.

“Аякс”нинг 22 ёшли собиқ футболчиси Абдулҳақ Нури 2 йилу 8 ойдан сўнг кома ҳолатидан чиқди, деб хабар беради TalkSPORT. Нури эндиликда аравачага ўтира олиши ва таомларни мустақил равишда тановул қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Нури 2017 йил 8 июнида мавсумолди йиғинлари доирасида “Вердер”га қарши баҳсда ҳушидан кетганди. Шундан сўнг футболчида миянинг оғир шикастланиши бўлгани аниқланди. У бу даврда махсус аппарат орқали нафас олдириб келинди.


Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика