UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  2 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  9 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди Янгиликлар

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Теглар :  Яшнобод
Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати “В” ПРО лига дебютанти “Яшнобод” жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманидаги “FIZIOMED” соғломлаштириш оромгоҳида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тузилган футбол клуби аъзолари чемпионат ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Ҳозирда жамоа мураббийлар штаби асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тикланишига қаратишган. Шу боис кунига икки маҳалда машғулотлар ўтказилмоқда. Унда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти.

Куни кеча “Яшнобод” футбол жамоаси мураббийлари ва футболчилари Оқтошдаги Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйига қарашли “Нур” дала ҳовлисига ташриф буюрди. Мазкур сўлим ва баҳаво масканда айни пайтда 105 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқармоқда.

“Яшнобод” футбол клуби аъзоларини Феруза Усмонхўжаева раҳбарлигидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ҳамда ўғил-қизлар кутиб олишди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда “Яшнобод” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари ўз фаолиятлари, келгуси режалари ҳақида тарбияланувчилар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир баҳонасида “В” ПРО лига ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи иштирокчиси “Яшнобод” футболчилари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол бўйича ўртоқлик ўйини уюштирилди. Учрашувнинг асосий вақтида 9:9 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди — 9:8.

— “Яшнобод” жамоаси ва уларнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида эшитганмиз, уларнинг Ўзбекистон кубоги учрашувида супер лиганинг “Динамо” футболчиларини мағлубиятга учратганини телевизор орқали кўриб жуда қувонгандик, — дейди тарбияланувчилардан бири Владик. — Аммо уларнинг биз билан бугунги учрашувини кутмагандик. Профессионал футбол клуб вакилларининг меҳмонимиз бўлгани бизни роса хурсанд қилди. Уларга қарши ўтган ўйинда гол ҳам киритганим менга ўзгача завқ бағишлади. “Яшнобод” футболчиларининг қимматли вақтларини аямасдан оромгоҳимизга ташриф буюришгани учун катта раҳмат! Биз дўстларимиз билан биргаликда уларга албатта мухлислик қилишда давом этамиз ва “Яшнобод”га омад тилаймиз.

Ўртоқлик учрашувидан сўнг, жамоалар биргаликда дўстона эсдалик учун суратларга тушишди. Болажонлар учун озгина бўлса-да хушкайфият улашган яшнободликлар ўзлари учун янги мухлислар топганидан хурсанд ҳолда оромгоҳни тарк этдилар.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика