UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  18 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас” Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас”

Суперлигада дастлабки ғалабасини қўлга киритган "Андижон" жамоасининг иқтидорли ўйинчиси Хушнудбек Авиловга "Бухоро" билан ўйиндан сўнг айрим саволлар билан юзландик ва бўлажак ўйинлар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

- “Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Бухоро" жамоасига қарши ўтказди ва Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Авваламбор ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини табриклайман, биз учун ушбу учрашувда ғалабага эришиш сув ва ҳаводай зарур эди. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, жанговор рухда ўтганлигини айтишим мумкин. “Бухоро” жамоаси ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Сиз авваллари қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушар эдингиз, ҳозир эса жамоа бош мураббийнинг кўрсатмасига биноан марказий ҳимоячи чиғизида ўйнаб келмоқдасиз. Бу сиз учун қийин эмасми?
- Мен учун марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш бегона эмас, сабаби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида тўп тепган давримда ушбу позицияда ўйнаганман. Марказий ҳимоя чиғизида харакат қилиш менга қулай, жамоа бош мураббийи менга ишонч билдиргани учун рахмат айтаман ва қўлимдан келганича жамоам ғалаба қозониши учун бор куч қудратимни ишга соламан

- Жамоага янги бош мураббий Бахтиёр Хамидуллаев келди, мураббий тўғрисидаги фикрларингиз?
- "Андижон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Хамидуллаев ўз даврида Республикамизнинг энг кўзга кўринган хужумчиларидан бири ҳисобланган. Машғулотларда футболчиларга руҳий озуқа бера олади, талабчан мураббий. Ўйинларга яхши тайёрлай олади ҳамда ўз ўйин тактикасига эга.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...
- "Металлург" жамоаси билан учрашув биз учун жуда муҳим ҳисобланади, сабаби жамоамиз сафар учрашувларида муваффақиятга эришмаган насиб бўлса Бекободдан ғалаба билан қайтамиз.



Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика