UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Хосе Мария Мендез: "Якуний таркибни тузиш осон бўлмади" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "Якуний таркибни тузиш осон бўлмади"

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Бош мураббий Хосе Мария Мендез ўртоқлик ўйинлари ва якуний таркиб борасида суҳбатга тортдик.

- Тошкентдаги сўнгги машғулотлар ҳусусида қандай фикрдасиз?
- Йигитларда ўсиш кўзга ташланаяпти, менимча биз тўғри йўналишдамиз. Футзалчиларда ишонч бор.
Қозоғистон билан яхши ўйинлар ўтказдик, айниқса иккинчи баҳсда. Озарбойжон билан биринчи беллашувда ҳам жуда зўр ўйин кўрсатдик. Ўша учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг мен бошқариб келаётган даврдаги энг яхши ўйини бўлди. Иккинчи баҳсда эса жуда ёмон ўйнадик. Мундиалга қадар 15 кун вақт бор ва камчиликларимизни тўлдириб борамиз.

- Якуний таркибда Осиё чемпионати билан солиштирганда учта ўзгариш бўлди. Ўзгаришларни изоҳлаб ўтсангиз?
- Андрей Шлема Осиё чемпионатида жуда кам ўйнади, Жамолиддин Шарипов эса бошида майдонга тушди, лекин кейинчалик у ҳам жуда кам ўйнади. Уларнинг ўрнига таркибга киритилганлардан Шуҳрат Тожибоев ўзининг тажрибаси ва сифатли паслари билан кучли жамоаларга қарши прессингдан чиқишимизга ёрдам беради. Машраб Одилов эса охирги икки ойда жуда ҳам ўсишга эришди, Қозоғистон ва Озарбойжонга қарши учрашувларда ҳам илиқ таассурот қолдирди. Ўйинга чанқоқ ва кўзлари ёниб турадиган ўйинчи, жамоага яхши киришиб кетди.

Учинчи ўзгаришга келадиган бўлсак, аслида бизни режамизда Илҳом Ҳамроевни олиб кетиш йўқ эди. Учта дарвозабон билан мундиалга боришни мўлжаллаган эдик. Лекин, Клим Тюгаев ўз-ўзидан машғулотларда ғойиб бўлди. 3-4 кундан кейин яна пайдо бўлди ва бунга ҳеч қандай тушунтириш бермади. Бу эса мураббийларга ва жамоага хурматсизлик эди, шунинг учун ҳам Клим рўйхатдан чиқариб юбордим. Унинг ўрнига эса биз Шарипов ёки Шлемани олиб кетишимиз мумкин эди. Лекин, уларни олиб кетиб мусобақада жуда кам ўйнатгандан кўра ёш Илҳом Ҳамроевни олиб кетишга қарор қилдик. Илҳом терма жамоада тажрибасини ошириши учун шундай қилдик, сабаби у терма жамоа келажакларидан бири. Кейинги йили бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футзалчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида Илҳом сардор бўлади. Шарипов ва Шлема Ҳамроевдан анча кучли ўйинчилар, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин, кам ўйнайдиган ёши катта футзалчилардан кўра, терма жамоа келажаги учун ёш ўйинчини олиб кетишга қарор қилдик. Юқоридаги икки футзалчини таркибдан тушириб қолиш жуда ҳам оғир бўлди. Шундай бўлсада, уларга жамоага бўлган муносабатлари учун катта миннатдорчилик билдириб қоламан.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика