UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Виктор Пицурке: "Жепаровни жуда яхши биламиз" Янгиликлар

Виктор Пицурке: "Жепаровни жуда яхши биламиз"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан олдин иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб меҳмонлар устози Виктор Пицурке ва ҳужумчи Мухтор Фаллатаҳ қатнашди.

“Эртага гуруҳ босқичининг илк учрашуви бўлади. Натижа жуда ҳам муҳим. Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнаймиз. “Локомтив” тўп узатишда жуда ҳам яхши ўйнай оладиган ва агрессив ҳаракат қила оладиган жамоа ҳисобланади. Бу ерга ғалаба қозониш ва чиройли ўйин кўрсатиш учун келганмиз. Албатта рақиб ҳам айнан шунинг учун майдонга тушади. Лекин умид қиламанки “Ал Иттиҳод” Саудия Арабистонига ғалаба билан қайтади”, - дейди Виктор Пицурке.

“Эртага жуда ҳам қийин ўйин бўлади, кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Чунки бу гуруҳ босқичининг илк учрашуви. “Локомотив” кучли бўлишига қарамай биз баҳсга тўлиқ тайёрмиз. Умид қиламанки барча йигитлар ўйинга тайёр. Мураббийимиз рақибни яхши ўрганиб чиқди. Биз рақибнинг кучли ва кучиз томонларини яхши биламиз”, - дейди Мухтор Фаллатаҳ.


- Ўзбекистонда ҳали мавсум бошлангани йўқ. “Локомотив”нинг расмий ўйин ўтказмагани сизларга устунлик берадими?
- Жамоа ўртоқлик учрашувларини ўтказган. Лекин расмий ўйин билан ўртоқлик учрашувининг фарқи бор. Шу боис албатта бу бизга устунлик беради. Мавсум давомида кўплаб расмий ўйинларда майдонга тушаётганимиз бизга ёрдам беради деб ўйлайман.

- “Ал Иттиҳод” ОЧЛда икки марта чемпион бўлгани эртага жамоага ёрдам берадими?
- “Ал Иттиҳод” Осиё чемпионлар лигасида жуда катта тажрибага эга бўлган жамоа. “Локомотив”да халқаро тажриба у қадар катта бўлмаса ҳам таркибида жуда кучли ва тажрибали футболчилар кўп. Эртага ким тўғри ҳаракат қилса ва хатоларсиз ўйнаса ўша жамоа керакли натижага эришади.

- “Локомотив”ни жуда яхши ўргандик дедингиз. Қайси ўйинлар орқали жамоани ўргандингиз.
- Жамоанинг кўплаб ўйинларини кўрдим. Ўтган йилги Ўзбекистон чемпионати ва ОЧЛ ўйинларини томоша қилдик.

- “Локомотив” сафини бир қатор ўйинчилар тарк этишди. Янги футболчилар ҳам келишди. Уларни ўргандингизми?

- Жепаров ва Махарадзе каби футболчилар келишди. Кахини биламиз грузиялик футболчи. Марказий ярим ҳимояда ўйнайди. Жепаров эса жарима тўпларини ажойиб тарзда амалга ошира олади. Техникаси жуда кучли.


Мухтор Фаллатаҳ: - Мен “Ал Шабаб”да Жепаров билан бирга ўйнаганман. У жуда ҳам кучли футболчи. Осиёда икки марта энг яхши футболчи бўлган. Сервер билан жуда яхши муносабатларимиз сақланиб қолган.

- Ўтган йил Муҳаммад Нур ва Ҳамад Ал Монташари ҳамда мураббий ўртасида муаммо келиб чиққанди. Ҳозир барчаси жойига тушиб кетдими?
- Футболчилар билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган.

- ОЧЛ тақвимида ўзгариш бўлди. Бир жамоа кетма кет икки марта ўйнайди. Бунга мураббий сифатида қандай муносабатдасиз?
- Бу ўзгариш бизга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Муаммо йўқ. Барча жамоалар учун тақвим ўзгарган. Шу боис ҳеч қандай нолийдиган ҳолат йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика