

Португалиялик ҳужумчи сардорлигидаги жамоа 13-турда "Ал Аҳли"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу орқали 40 ёшли форвард 14 сентябрдан буён илк марта чемпионат ўйинида гол ура олмади. Ўша вақтдан бери у кетма-кет 9 баҳсда рақиб дарвозасига йўл топа олганди.
Роналду айни дамда 12 гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Жамоадоши Жоау Феликсда ҳам шунча гол бор.


