UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  0 10:12Биринчи лига. Бугун финал  4 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  4 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  2 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  2 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  6 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  10

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин ва мураккаб ўйин бўлди. Ўзбекистондаги энг кучли тарки жамоага қарши майдонга тушдик.  Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ имкониятни бой бердик. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Босимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди ва гол ҳам уришди. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман",- дейди Виктор Жалилов.

- Даврон Ҳошимов ўз позициясида яхши ўйнай олаётгани йўқ. Шундай экан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авиловнинг асосий таркибда майдонга тушмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси. У фақат шу позицияда ўйнай олади. Даврон Ҳошимов эса ўнг томонда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авиловда жароҳат бор. Ҳужумчилар муаммоси эса нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистон ҳам мавжуд. Бу терма жамоада ҳам ўз сўзини айтмоқда. Жиддий ўйинларда марказий ҳужумчини топа олмайсиз. Ҳозирги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотлардаги ҳаракатларидан сўнг футболчиларни майдонга туширамиз. Уларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. 

- "Навбаҳор"да легионерлардан кўра маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш вақти келдими? Бугун легионерларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, берилган вазифани бажариб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Жамоанинг талабига жавоб бера олиши ҳам керак. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар майдонга тушади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам. Нимадир етишмади. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунинг учун Тасич ўйинга қўшилди. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик. Хатоларни хотиржам таҳлил қиламиз.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика