Вейналдум: “Яна ғалаба қозониш ёқимли”
16 ноя 2020 08:40
Янгиликлар
Вейналдум: “Яна ғалаба қозониш ёқимли”
Нидерландия терма жамоаси сафида Босния ва Герцеговина термасига қарши ўйинда (3:1) дублга эришган Жоржинио Вейналдум баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Сўнгги бор ғалаба қозонганимиздан сўнг орадан 5 та ўйин ўтганди. Шу боис яна ғалаба қозониш ёқимли бўлди. Бизда Испанияни мағлуб этиш имконияти бор эди. Бироқ буни уддалай олмадик. Бу эса бизни бироз хафа қилганди. Агар рақиб жарима майдонига яқинроқ ҳудудда ўйнасам, тез-тез унинг ичига ҳам кириб туришим мумкин бўлади. Бу баҳсда эса 10-рақам вазифасини бажардим. Ўзимдан кутилган нарсаларни қилдим. Шунчаки ўз ишимни бажардим”, — дейди Вейналдум.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар