

Бугун Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё кубоги олдидан Қатар U-23 жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 21:00 да старт олади. Баҳсга "Ал Дуҳайл" стадиони мезбонлик қилади.
Учрашув томонларнинг келишувига мувофиқ ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.




