UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  0 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  5 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ва ўз жамоамни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Ўзбекистон кубогидаги иштирокимизни давом эттиришимиздан хурсандман. Иккинчидан яқинда чемпионат доирасида ҳам улар билан тўқнаш келгандик. Ўйин қизиқарли руҳда ўтганди. Афсуски сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўйинга келсак, бугун дуранг ўйнадик. Беллашувга ишлаб чиққан режамиз бор эди. Уни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда осон бўлгани йўқ",- дейди Веско Стешевич. 

- Биринчи бўлимда "Металлург" яхши ўйин намойиш этди. Ғалаба учун нима етишмади?

- Ўйин давомида хатоларга йўл қўйдик. Билмадим у ерда голдан аввал қўлга текканини айтишди. Лекин бунинг айтишнинг ўрни эмас. Бизда кўп вазиятлар бўлмаслигини билардик. Рақиб юқоридан ва жарима зарбаларида хавфли эди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?

- Унда тикланиш жараёни кетмоқда. Келаси ҳафта у Бекободга келади ва тикланишни давом эттиради. Забиҳиллонинг қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Лекин тўлиқ соғайишини кутишимизга тўғри келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика