Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи
23 май 2024 15:52
Янгиликлар
Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи
Испаниялик мутахассис Хулен Лопетеги Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу ҳақида инглиз клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хулен профессионал фаолиятини "Райо Вальекано"да бошлаган. Кейинроқ 54 ёшли мутахассис Испания ёшлар терма жамоалари, "Порту", Испания миллий терма жамоаси, Мадриднинг "Реал", "Севилья" ва Англиянинг "Вулверхэмптон" клубларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Вест Хэм" май ойи бошида 2023/2024-йилги мавсум якунлангач, Дэвид Мойес клубдан кетишини эълон қилганди. 2019 йилдан бошлаб, "Вест Хэм Юнайтед" Мойес бошчилигида 228 учрашувда 102 та ғалабага эришди, 43 бор дуранг ўйнади ва 83 марта мағлубиятга учради.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар