"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди

Omonjon To`xtamirzayev
23 май 2024
"Лестер" устози Энцо Мареска "Севилья"га ўтмайди.

Маълумотларга қараганда, севильяликлар италиялик билан шартнома имзолашни истаган, аммо мураббий музокара ўтказишни хоҳламаган.

Мареска "Лестер"ни АПЛга қайтарди ва яна бир мавсум клубда ишлаб кўрмоқчи. Энцонинг шартномасида кўрсатилган товон пули 8 млн фунт стерлингни ташкил қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal