Валентин Коваленко қайтди
22 авг 2015 12:47
Янгиликлар
Валентин Коваленко қайтди
Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувини ФИФА ҳаками Валентин Коваленко бошқариб борди.
Шундай қилиб, Коваленко июнь ойидан буён илк бор олий лига ўйинида ишлади. Сўнгги марта бу ҳакам 12-турдан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:0) учрашувида ишлаганди. Шундан кейин ўтказилган 6та турда Коваленко кўриниш бермаган эди.
Бу ҳакам 2015 йилги мавсумда 9та ўйин ўтказди ва уларнинг ҳеч бирида 8 балладан паст баҳо олгани йўқ.
Маълумот учун, кечаги ўйинда Валентин Коваленко назоратчидан 8,9 балл олди.
Фикрлар