UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Вадим Абрамов: "Локомотив" ўйин темпини пасайтиришга уринди. Бу ҳам футболдаги бир айёрлик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Локомотив" ўйин темпини пасайтиришга уринди. Бу ҳам футболдаги бир айёрлик"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.





Ўйин ҳақида

Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Локомотив" ўйин темпини пасайтиришга уринди, бу ҳам футболдаги бир айёрлик. Ҳакам майдонда нима учун керак? Бунга қарши чора кўриш ва курашиш учун. Барчамиз жаҳон футболини кўрамиз, айниқса, биз мураббийлар ва футболчилар анча нарсани улардан ўрганамиз. Наҳотки, ҳакамлар бунга қарши қандай курашиш йўлларини ўрганишмайди? Рақиб ўйинчилари неча марталаб йиқилишяпти, жамоаларда 5 тадан ўзгариш бўляпти, лекин ўйинга 4 дақиқа қўшиб бериляпти. Англия футболини кўрсангиз, 8 ёки 10 дақиқадан қўшилади.

"Локомотив"нинг ҳар икки голи бир хил кўриниш олди. Танаффусда жамоангиз футболчиларига бунга қаршилик кўрсатиш бўйича қандайдир кўрсатмаларни бердингизми?

Индивидуал хатоларга йўл қўйилди. Менимча, биринчи гол офсайддан урилди. Яна қараб чиқиш керак, менга шундай кўринди. Иккинчи голда марказий ҳимоячи хато ўйнади. Булар ҳар ўйинда содир бўлиши мумкин бўлган индивидуал хатолар.

Селим Нурмурадов бўйича сўрамоқчи эдим. Уни захирадан майдонга тушириб, кейинчалик яна захирага олдингиз.

Чунки у унчалик яхши кўринмади, мен ўйинни кучайтиради деб ўйлагандим. У икки марта бирга-бир ҳолатга чиқди, аммо пас бермади. Умуман олганда, Нурмурадов ўйинга киришиб кета олмади.

Сизнингча, бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси ким бўлди?

"Локомотив" дарвозабони деб ўйлайман. У тўғри ва фаол ўйнади, "Локо" футболчиларига муҳим кўрсатмаларни бериб турди, жамоасини ҳам қутқарди.

Владислав Нуриев жуда кучсиз ўйнаяпти. У "Бунёдкор" даражасида деб ўйлайсизми?

У кам майдонга тушади, 10-15 дақиқага. У ўйинга тушиб, пенальти ишлаган ҳолатлар бўлган. Лекин унда гол уриш қобилияти бор. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, бироқ унга берилаётган вақт кам.

Хуршид Ғиёсов нега жуда эрта алмаштирилди? Жароҳати бормиди?

Йўқ, унда жароҳат йўқ эди. У курашларда кўп енгилди, қизил карточкага яқин келувчи ҳаракатларни амалга ошира бошлади, шу сабаблар туфайли алмаштирдик.  

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика