Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"

Sherzod Nurmatov
23 сен 2025, 18:32
Про лига 15-туридан жой олган "Олимпик" – "ФарДУ" (1:3) беллашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шавкат Юсупов фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан раҳбарият ва бизга мухлислик қилаётган ҳаммани табриклайман! "Олимпик" ёш жамоа бўлишига қарамай, етарлича муаммолар туғдирди, лекин вазиятларимиздан унумли фойдаланиш эвазига ғалаба қозондик", – деди Юсупов.

- "ФарДУ" охирги икки ўйинда рақобатчиларини ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди. Бу нима билан боғлиқ? Жамоа асосий рақобатчиларидан анча кучлими ёки футболчиларнинг иштиёқи юқорими?

- "Жайхун"дан олдинги учрашувларимизда ҳам етарлича вазиятлар яратгандик, аммо ижрода камчиликларимиз мавжуд эди. Буларнинг устида ишладик ва мана голлар ҳам секин-аста урилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›