UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  2 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  34 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  11 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"

Суперлиганинг 22-тури доирасида ОКМК - "Бунёдкор" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ҳақиқатдан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Бу учрашув қизиқарли бўлиши кутилаётган эди. Биринчи бўлимда очиқ футбол намойиш этдик. Биз яхши тайёргарлик кўргандик ва шу сабабли охиригача курашдик. Футболчилар туғилган кунимга энг яхшини совғани тақдим этишди. Улар ғалабани совға қиламиз дея ваъда беришган эди ва ўз ваъдаларининг устидан чиқишди. Йигитларни ғалаба билан табриклайман" - деди Миржалол Қосимов.

- Ўтган ҳафта жамоангиз "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. Бугун эса "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб этилди. Ушбу оралиқ ичида жамоада қандай ўзгариш бўлдики, натижа яхшиланди.

- Жиззахдаги ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Ўша ўйинда Дориев ўз маҳоратини кўрсатди. Биз арзимаган ва кичик вазиятларда хато қилдик ва рақиб бизни кечирмади. Статистика бўйича ҳам рақибдан орқада эмас эдик, аммо статистика уч очко олиб келмайди. Йигитларга бироз "олов" етишмагандек. Футболчиларга ҳам шу ҳақда айтгандим. Ўйинни таҳлил қилдик ва барча тўғри қабул қилди. Футболда бундай оддий хатоларга йўл қўйиш керак эмас. Бугун яратган вазиятларимиздан фойдалана олдик ва ҳимояда катта хато қилмадик. Жамоадошлар бир-бирининг хатосини тўғрилай олишни ҳам билиш керак. Бу дунёда ҳаммамиз хато қиламиз, айниқса футболда.

- Ҳуршид Ғиёсов анча ёрқин ўйин ўтказди. Адашмасам, Ғиёсов гол ва ассистлар сони бўйича Суперлигада етакчи. Ушбу футболчи терма жамоага чақирилиши учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз? Тўғри, Ғиёсов ҳар доим ҳам барқарор эмас.

- Ўзининг устида ишлаши керак. Ўхшаяптими ёки йўқ, хулоса чиқариб давом этиш керак. Чақириладими йўқми, бунга терма жамоадаги мураббийлар жавобгар. Улар МТЖни ким кучайтира олишини билади. Ташқаридан туриб фикр билдиришимиз нотўғри.

- Сардор Мирзаев икки йилдан кўпроқ давом этган танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Сизнинг футболчилик фаолиятингизда ҳам оғир жароҳат бўлган ва узоқ муддат давомида майдон ташқарисида қолиб кетгансиз. Мирзаев бу муддат ичида нималар ҳақида ўйлаган ва қийналганини фақат ўзи билса керак. Сиз ушбу ҳолатга Сардор Мирзаевга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Сардор менга маслаҳат бериб юрибди-ку (ҳазил). Нафақат Сардор балки ҳар бир футболчи учун бундай жароҳатлар оғир кечади. Футболсиз яшаш қийин. Айрим футболчилар бундай жароҳатлардан сўнг жамоасиз қолиб кетади. Айрим вазиятларда, ушбу футболчи энди жамоага фойда келтирмайди деб шартномани бекор қилиб юборишади. Бизнинг жамоада эмас бундай эмас. Сардор майдонда жамоа ўйнаётган вақти жароҳат олди, кўчада ёки уйида жароҳат орттириб келгани йўқ. Бугун унга "футбол нафаси"ни олиши учун ўйин сўнгида имконият бердик. Сардор машғулотларда ёшларга кўп маслаҳат беради, унинг тажрибаси катта. Ёш футболчилар Сардорнинг маслаҳатларига қулоқ солиб, эртага терма жамоага даражасигача етиб бориши ҳам мумкин. Бундай футболчилар жамоага катта фойда келтиради. У уялмасдан ёшлар жамоасида ҳам ўйнади. Сабаби тикланиб олиши кераклигини тушунди. Ҳаракат қиляпти ва ўйнайман деяпти, ўйнайверсин ва жамоага фойда келтираверсин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
20 сен 21:49:42
аИа
Menimcha Sardor Mirzaeb OKMK da jarohat olmadi. OKMK ga jarohati bilan kelgan u
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика