UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  6 21:52Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрига қачон қайтиши маълум бўлди  0 21:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон - Туркманистон 3:1  7 21:25ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи: Ўзбекистон қийинчиликсиз Туркманистонни мағлуб этди  204 21:05Италия терма жамоаси Евро-2024 учун якуний қайдномасини эълон қилди  2 20:48"Олтин тўп"ни топшириш санаси маълум бўлди  3 20:31АПЛда ВАР қолади. Буни ёқлаб 20 та клубдан 19 таси овоз берди  1 19:57"Барселона" Луис Диасга кўз тикди  0 19:34"Селтик" "Ливерпуль" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 19:08ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Гонконг майдонида ғалаба қозонди, Меҳди Таремидан хет-трик!  6 18:39"Челси" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  1 18:14Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионига етиб келди. Кайфият аъло!  6 17:38Туркманистонга қарши ўйинни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради  6 17:17Германия терма жамоаси хавбеки Евро-2024да ўйнамайди  0 16:41Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари  0

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман" Янгиликлар

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"

Енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари рекордчиси Усэйн Болт 100 метр масофага югуришда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдиришини айтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйин давомида 100 метр масофани 10,90 сонияда босиб ўтгани интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Парижликлар етакчиси ушбу масофада жаҳон рекорди соҳиби Усэйн Болтдан 1,4 сония (ямайкалик спринтер 9,58 сонияда ушбу масофани босиб ўтган) ортда қолганди.

Болт эса Мбаппенинг ушбу натижасини таҳсинга сазовор деб атади: “Бундай натижага эришиш қийин. Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин. Аммо у ўзига хос истеъдодга эга. Мбаппе жуда тез. Тўп билан ҳам шу зайлда ҳаракатлана олади”.

37 ёшли спринтер "100 метр масофадан иборат пойгада ҳозир ҳам уни ортда қолдира оласизми?" деган саволга "Ҳа, мен уни мағлуб эта оламан", дея жавоб қайтарган.

Франция Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри Мбаппени Париж Олимпия ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганини айтганди. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
24 апр 00:01:53
barselona7
Болт Мбаппедан яхши футбол ўйнайман демаганку. Шунчаки спринтда Мбаппедан тез югурасизми деган саволга жавоб ҳа деб жавоб берган холос.
   
24 апр 12:11:02
VodiySoft
O'z davrida cho'qqiga chiqqan Boltga, 10 ta Mbappe ham yetolmagan. Bolt 21-asrdagi eng tezkor odam. 200 metrga yugurish bo'yicha jahon rekordi Boltga tegishli. 100 metrga yugurish bo'yicha 1-2-3-o'rindagi rekordlarning barchasi Boltga tegishli. Bolt Mbappedan har qanaqasiga tezkor. Lekin, hozirgi kunda Bolt Mbappe tezligida yugura oladimi yoki yo'q bunga dalil yo'q, bu shunchaki tahmin xolos.
   
23 апр 22:47:31
Soccerland777
Сен каллангни ишлатмай, тўпсиз, тўғрига югурасан, холос...
   
23 апр 22:20:27
Pakhtakor_Tashkent
Ман паловни сиздан яхши пишираман)))
   
23 апр 21:52:56
Forever Manchester United
husen aka Mbappe ham futbolni sizdan yaxshi uynaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика