

Франциялик ҳужумчиси мадридликлар сафида йилига 30 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, у «Қироллик клуби» сафига эркин агент бўлиб ўтгани учун 150 миллион евро бонус олади. Бу суммани футболчи беш йил ичида бўлиб-бўлиб олади.
Агар қайсидир жамоа Мбаппени шартнома муддатидан аввал сотиб олишни истаса, Мадрид жамоасининг ҳисоб рақамига 1 миллиард евро ўтказиб бериши лозим бўлади. Айнан шу сумма футболчининг товон пули этиб белгиланган.



