UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  0 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  1 13:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  6 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  4 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  6 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82

Урганчда чемпион жамоа аниқланди Янгиликлар

Урганчда чемпион жамоа аниқланди

Ўтган ҳафта, аниқроғи 18-23 май кунлари Урганч шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон республикаси, Наманган, Бухоро, Фарғона, Навоий, Сирдарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг ёш футболчилари иштирок этди.

Ўз навбатида гуруҳ ўйинларидан муваффақиятли ўтган Хоразм вилояти терма жамоаси Фарғона вилояти терма жамоаси билан, Наманган вилояти терма жамоаси эса Сирдарё вилояти терма жамоаси билан ярим финал учрашувида майдонга тушди. Иккала учрашувда ҳам  2:0 ҳисоби қайд қилинди.

Натижада, финал ўйинида Хоразм ва Наманган вилоятлари ёш футболчилари рўпара келди. Учрашувда асоси Хоразм вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган терма жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Наманганлик ёш “чарм тўп” усталари иккинчи ўринни эгаллашди. Фахрли учинчи ўринга Фарғона ва Сирдарё терма жамоалари лойиқ кўрилди.

- Бугун барчамиз учун қувончли кун, - дейди Хоразм вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашлаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Жалоладдин АБДУЛЛАЕВ.- Ёш футболчиларимиз муносиб рақиб, Наманган вилояти терма жамоасини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишди. Ишончим комилки, келгусида шогирдларимиз орасидан ватанимиз довруғини кўкларга кўтарадиган футболчилар етишиб чиқади.

Ўз навбатида мусобақанинг энг яхши футболчилари деб топилган Шаҳзод Султонбоев (дарвозабон, Хоразм), Мансур Абдуллаев (ҳимоячи, Наманган), Жавоҳир Абдужабборов (ҳужумчи, Наманган), Темур Қаландаров (тўпурар, Хоразм)лар ҳам тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика