"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди
14 фев 21:05
Янгиликлар
"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Хоразм" клуби Туркиядаги йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Қайсар" жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув ўзбекистонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голни 75-дақиқада Азизжон Ахроров пенальтидан урди.
"Қайсар" таркибида "Челси"нинг нигериялик собиқ ярим ҳимоячиси Виктор Мозес асосий таркибда майдонга тушди.
Маълумот учун, "Хоразм" ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 15-ўринни эгаллаган бўлса, "Қайсар" Қозоғистон Премьер-лигасида 11-поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Хоразм" куннинг илк ярмида Чехиянинг "Прибрам" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар