Мбаппе Роналдони ортда қолдириб, "Реал" тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 19-ўринга кўтарилди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2026, 11:31
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси доирасидаги ПСВга қарши беллашувда (5:1) дубль қайд этди.

Франциялик футболчи мадридликлар сафидаги 105-голини уриб, клуб тарихида 19-ўринга чиқиб олди. Шу тариқа у Луис Моловни билан тенглашди ва ҳисобида 104 та гол мавжуд бўлган Роналдони ортда қолдирди.

Рўйхатнинг 18-поғонасини 106 та гол билан Гарет Бэйл эгаллаб турибди. "Реал"нинг мутлақ рекордчиси эса ҳисобида 450 та гол бўлган Криштиану Роналду саналади.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Transfermarkt