UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  7 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  2 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  11 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  17 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  3 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0 09:53Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум  3 09:26Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"  5 08:57Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай? Янгиликлар

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай?

Гарчи танаффус бўлишига қарамай Суперлига жамоалари трансферлар борасида бош қотиришни бошлаб юборишган.

Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган "Нефтчи"нинг ҳам табиийки бу борада ўз режалари бор. Фарғоналиклар устози Виталий Левченко билан суҳбат жараёнида трансферлар, кубокда гуруҳда қолиб кетиш ва чемпионат баҳслари ҳақида айрим фикрларни олдик. 


- Суперлигада биринчи давра деярли якунланди. Мавсум бошида кетма-кет ғалабалар қўлга киритила бошланди. Аммо ўртада дуранглар серияси бошланиб кетди. Шундай экан дастлаб бу ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳақиқатдан ҳам "Нефтчи" учун мавсум омадли бошланди. Кейинчалик эса пасайиш юз берди. Йигитлар қаердадир бўшашишди. Бу кўпроқ психологик ҳолат билан боғлиқ, деб ўйлайман. Жамоа ўйинига таъсир қиладиган обьектив сабаблари ҳам бор. 

- Кубокда чемпионатга қараганда кўпроқ иккинчи таркиб, кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон бердингиз. Нисбатан енгилроқ гуруҳда қолиб кетиш кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди. Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида жиддий вазифа қўйилмаганмиди? 

- Таркибда билиб туриб ротатцияларга қўл урдим. Айтганингиздек кам ўйин амалиётига эга футболчилар бор. Уларга ўзини кўрсатиши учун имкониятини бердик. Лекин гуруҳдан чиқиш талабларини бажаришга ҳамма футболчилар ҳам руҳий жиҳатдан тайёр эмасди. 

- Асосий муаммо гол уришдами? Умуман жамоадаги ҳужумчилардан қанчалик қониқяпсиз?

- Ҳозирча муаммо кўрмаяпман. Жамоа деярли ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Ким тўп киритишини аҳамияти йўқ. Голли вазиятларни яратишда бутун жамоа меҳнат қилади. 

- Суперлига ҳақида кўпчилик ижобий фикр билдираётганига қарамай ўйин чўзишлар, ҳакамларнинг қарорлари даражага путур етказмаяптими?

- Ўзбекистон чемпионати даражаси тўғрисини айтганда ҳам юқори. Хатоларга келсак, ҳамма ҳам тирик инсон, хато қилишга мойил. Бундан ҳеч ким кафолатланмаган. 

- "Нефтчи" таркибдаги айрим позицияларни кучайтириш ишларини бошлаганми? Трансферлардаги режа қандай?

- Таркибни кучайтириш масаласига келсак, бу йўналишда иш олиб бориляпти. Умид қиламанки, ёзда таркибни кучайтира оламиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика