UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  11 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  4 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Тухель: “Қўлни сиққан пайтда бир-бирининг кўзига қараш керак деб ўйлардим” Янгиликлар

Тухель: “Қўлни сиққан пайтда бир-бирининг кўзига қараш керак деб ўйлардим”

АПЛ 2-турида “Тоттенхэм” билан ўйналган жанговар (2:2) дурангдан кейин “Челси” устози Томас Тухель ўз фикрлари билан бўлишди.

“Шунчаки қойилмақом кўриндик. Ғалабага эса фақат битта жамоа лойиқ эди, бу биз эдик. “Тоттенхэм”нинг иккала голи ҳисобланмаслиги керак эди.

Хаверцга нисбатан фол аниқ бор эди ва вазият давом этди. Ришарлисон офсайдда турганди. Қачондан бери майдонда сочдан тортиш мумкин (ўйин вақтида Кристиан Ромеро Марк Кукурельянинг сочидан ушлаб, уни мувозанатдан чиқарди).

90 дақиқа устунлик қилдик. Ўзимизга муносиб натижага эриша олмаганимиздан барча футболчиларим учун афсусдаман.

Қўлни сиққан пайтда бир-бирининг кўзига қараш керак деб ўйлардим. У бошқача (Конте ҳақида) ўйлади. Бунга хожат йўқ эди.

Мазкур ҳолатни бироз асабийлашгани туфайли икки футболчи ўртасида келиб чиққан муштлашувга қиёслайман, аммо ҳеч нарса бўлмаган ва ҳеч ким жабрланмаган. Бу АПЛ, иккала мураббий ҳам ўз жамоаси учун курашди.

Бори шу, қўрқинчли нарса бўлмада. Бугун бу баҳснинг бир қисми эди”, дейди немис мутахассиси.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика