UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Турон" кўтаринки кайфиятда "Хоразм" билан учрашувга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"Турон" кўтаринки кайфиятда "Хоразм" билан учрашувга тайёргарликни бошлади

Ислом Исмоилов бошқарувидаги "Турон" жамоаси вакиллари ПРО-Лига 1-туридан ўрин олган Урганчнинг "Хоразм" клубига қарши тайёргарлик жараёнини бошлашди.

Қизиқарли ва қувноқ кайфиятда ўтган жамоа машғулотларида футболчиларнинг техник ва жисмоний имкониятларини ошириш борасидаги машқлар олиб борилди.

Маълумот учун, "Хоразм"га қарши ўйин 3-июль, жума куни "Турон" клубига тегишли бўлган "Ўзбекистон" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишинги мумкин.

Ўзбекистон кубогидаги юришини эрта якунлаган "Турон" футболчиларининг кайфияти аъло даражада эканлигини сезиш қийин эмас.



Жамоа аъзоларига машғулотларда фойдаланиладиган барча инвентар жиҳозлар ва қулайликлар яратиб берилган.


10-рақамдаги Жавоҳир Соҳибов жорий мавсумда жамоанинг етакчиси бўлиши кутилмоқда. Унинг бой тажрибаси Суперлига йўлланмаси учун курашда фойда бериши аниқ.


Шунингдек Дониёр Исмоиловдан ҳам умид катта.



Машғулотларда асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика