"Турон" кўтаринки кайфиятда "Хоразм" билан учрашувга тайёргарликни бошлади

Aslanov Jasurbek
28 июн 2020, 15:13
Ислом Исмоилов бошқарувидаги "Турон" жамоаси вакиллари ПРО-Лига 1-туридан ўрин олган Урганчнинг "Хоразм" клубига қарши тайёргарлик жараёнини бошлашди.

Қизиқарли ва қувноқ кайфиятда ўтган жамоа машғулотларида футболчиларнинг техник ва жисмоний имкониятларини ошириш борасидаги машқлар олиб борилди.

Маълумот учун, "Хоразм"га қарши ўйин 3-июль, жума куни "Турон" клубига тегишли бўлган "Ўзбекистон" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишинги мумкин.

Ўзбекистон кубогидаги юришини эрта якунлаган "Турон" футболчиларининг кайфияти аъло даражада эканлигини сезиш қийин эмас.



Жамоа аъзоларига машғулотларда фойдаланиладиган барча инвентар жиҳозлар ва қулайликлар яратиб берилган.


10-рақамдаги Жавоҳир Соҳибов жорий мавсумда жамоанинг етакчиси бўлиши кутилмоқда. Унинг бой тажрибаси Суперлига йўлланмаси учун курашда фойда бериши аниқ.


Шунингдек Дониёр Исмоиловдан ҳам умид катта.



Машғулотларда асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати