Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да

Iskandarov Abdulaziz
7 фев 2026
Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Металлург" жамоаси Про лига баҳсларига қизғин руҳда ҳозирлик кўрмоқда.

Жамоа таркиби янгидан шакллантирилмоқда. Бекободликлар ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда бир қатор номдор ва тажрибаси бой футболчиларни таркибга йиғмоқда. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Хоразм"да ўтказган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов "Металлург"нинг Тошкентдаги йиғинида қатнашмоқда. У кеча "Локомотив" U-21 жамоасига қарши кечган назорат учрашувида ҳам майдонга тушди.

Шоаҳмедов шу пайтга қадар ОКМК, "Локомотив", "Ал Сайлия" (Қатар), "Сўғдиёна", "Теренгану" (Малайзия), "Қизилқум", "Динамо" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia