"Каттақўрғон" назорат учрашувида "Жайхун"га енгилди

Iskandarov Abdulaziz
4 мар 2026
Про лига қатнашчиси "Каттақўрғон" Тошкентда мавсумга тараддудни олиб бормоқда.

Жамоа назорат учрашувлари орқали  тайёргарликни оптимал даражага олиб чиқишга ҳаракат қиляпти. Ёрқин Назаров шогирдлари бугун куннинг биринчи қисмида "Жайхун" билан назорат учрашувида майдонга тушди. Дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда "Жайхун" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Каттақўрғон"нинг ўйиндаги ягона голига Францис Нарх муаллифлик қилди. "Жайхун"дан Сардорбек Хидирбаев хет-трик муаллифига айланди. 

Самарқанд клуби сафида Илдар Маматказин, Даврон Ҳошимов, Беҳруз Асқаров, Сардор Қобулжонов каби футболчилар тўп тепди.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia