Туғилган кун муборак, Артур Геворкян!
22 ноя 2015 12:33
Янгиликлар
Туғилган кун муборак, Артур Геворкян!
Бугун жамоамиз сардори ва етакчиси туркманистонлик Артур Геворкяннинг таваллуд айёми.
Артур Геворкян бугун 31 ёшни қаршиламоқда. Биз бутун жамоамиз ва клуб ходимлари томонидан Артур Геворкянни туғилган куни билан қизғин табриклаймиз.
Артурга соғлик-омонлик, оилавий бахт ва улкан омад тилаб қоламиз.
Келгусида Геворкян "Насаф" жамоаси билан забт этилмаган марраларни забт этишига тилакдошмиз.
Артур Геворкян клуб тарихида ўз номини ёзишга улгурган илк легионер футболчи саналади.
Жамоамиз Геворкян билан ўз тарихида илк бор ОФК кубогида зафар қучган, Ўзбекистон чемпионати кумуш медаллари ва Ўзбекистон кубогига эга чиққан.
Туғилган кун муборак, Артур!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар