"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
23 фев 2026
"Бавария" Германия Бундеслигасининг 23-тур ўйинида "Айнтрахт"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди, Ҳарри Кейн эса навбатдаги дублини расмийлаштирди.

Бироқ бу ўйин Мюнхен гранди учун нохушликсиз ўтмади: иккинчи тайм бошида "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис навбатдаги жароҳати сабаб мажбуран майдонни тарк этди.

"Бавария" тиббий штабининг маълум қилишича, канадалик ҳимоячи ўнг тиззаости пайининг мушак толасини йиртиб олган ва вақтинча сафдан чиққан.

25 ёшли футболчи жорий мавсум 12 ўйин ўтказиб, 1 та голли паси билан ажралиб турди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com