

Премьер-лиганинг учта гранди – "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ёш вингерга жиддий қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча устунлик мерсисайдликлар томонида.
"Caught Offside" маълумотларига қараганда, "Ливерпуль" рақибларидан ўзиб кетган. "Қизиллар" аллақачон ўйинчининг вакиллари билан дастлабки музокаралар ўтказган ва бу музокаралар ижобий тус олган.
Бундан ташқари, "Ливерпуль" ҳаракатларини янада фаоллаштиришга тайёр ва ёзги трансфер ойнасида расмий таклиф бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ бу трансфер ҳали якунланишдан анча узоқ. "Вулверхэмптон" тарбияланувчисини тахминан 50 млн фунт стерлингга баҳоламоқда. Агар клуб шу нархда туриб олса, "Ливерпуль" бу суммани тўлашга рози бўлмайди.



